Спорт | 19:06 / 02.08.2018
1875
1 дақиқада ўқилади

ОКМК футзал клуби Осиё чемпионатини муваффақиятсиз бошлади

Индонезиянинг Жогякарта шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати старт олди. 

D гуруҳида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Олмалиқнинг ОКМК клуби турнирни муваффақиятсиз бошлади. Дастлабки турда улар Ливаннинг «Банк оф Байрут» клубига 1:4 ҳисобида имкониятни бой беришди. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Эроннинг «Мис Сунгун» клуби Тожикистоннинг «Сипор» клубини 9:2 ҳисобида мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳда 1 ва 2-ўринни эгаллаган жамоалар плей-офф йўлланмасига эга бўлишади.

Футзал клублари ўртасидагиОсиё чемпионати
Индонезия, Жогякарта

D гуруҳи
2 август
Мис Сунгун (Эрон) - Сипор (Тожикистон) - 9:2
Банк оф Байрут (Ливан) - ОКМК (Ўзбекистон) - 4:1

4 август
ОКМК (Ўзбекистон) - Мис Сунгун (Эрон) 
Сипор (Тожикистон) - Банк оф Байрут (Ливан) 

6 август
Мис Сунгун (Эрон) - Банк оф Байрут (Ливан) 
ОКМК (Ўзбекистон) - Сипор (Тожикистон)

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид