Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида ҳам ҳоким алмашди
1 август куни халқ депутатлари Оқдарё тумани кенгашининг ҳам навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Zarnews Самарқанд вилояти ҳокимлигига асосан хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси президентининг Давлат маслаҳатчиси У.Исмоилов ва вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.Турдимов иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
2016 йил ноябрь ойидан буён Оқдарё тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Пирматбой Туранович Ўсаров ўз аризасига кўра туман ҳокими вазифасидан озод этилди.
Шу пайтгача «Ўзагротехсаноатхолдинг» акциядорлик жамияти инвестицияларни жалб қилиш, инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган Феруз Неъматуллаевич Абилов Оқдарё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг икки туманида ҳоким ўзгаргани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024
Самарқандда йўловчи автобуси трактор тиркамаси билан тўқнашди
14:23 / 29.10.2024
Самарқандда савдо дўкони ёниб кетди
19:09 / 28.10.2024