Ўзбекистон | 09:09 / 03.08.2018
9977
1 дақиқада ўқилади

Акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори кескин камайтирилди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистонда акциядорлик жамиятлари устав фондининг энг кам миқдори 400 миллион сўм бўлади. Бу ҳақдаги тегишли қонун лойиҳаси 2018 йилнинг 15 сентябрига қадар ишлаб чиқилиши лозим.

Бу президент томонидан тасдиқланган мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгилаб қўйилди.

Қайд этилишича, Рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Адлия вазирлиги ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул этиб белгиланди.

Маълумот учун: илгари акциядорлик жамиятлари устав фондининг минимал миқдори 1 млрд 600 млн сўм бўлган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 1 октябрдан ер участкасини 50 йилгача муддатга ижарага олиш мумкин бўлиши хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид