Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДРга қарши санкциялар қачон бекор қилиниши мумкинлиги айтилди
АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Ген Хва АСEАН саммити доирасида учрашув ўтказди. Бу ҳақда «Рёнхап» хабар бермоқда.
Агентлик маълумотига кўра, томонлар Корея ярим оролининг ядросизланиши ва КХДРга қарши санкцияларни муҳокама қилишди.
Таъкидланишича, Кан Ген Хва ва Помпео КХДРга қарши санкциялар Шимолий Корея бутунлай ядросизланмагунига қадар амал қилиши кераклигини тасдиқлаганлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ҳеч бир мамлакат Корея ярим оролида уруш қайта бошланишини истамаслигини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, КХДР ва Жанубий Корея ҳам, АҚШ ҳам урушнинг такрорланишини хоҳламайди.
Мавзуга оид
08:22 / 19.06.2026
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни илк бор бир йилга узайтирди
09:45 / 17.06.2026
Бразилия собиқ президентининг ўғли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
09:20 / 17.06.2026
G7 саммити: Россия нефти ва газига қарши янги санкциялар тайёрланмоқда
20:27 / 09.06.2026