Жаҳон | 09:00 / 04.08.2018
6689
1 дақиқада ўқилади

Мексикада номаълум шахслар 11 кишини ўлдириб кетди

Фото: Animal Político

Мексиканинг Чиуауа штатида қуролланган шахсларнинг турар-жойлардан бирига амалга оширган ҳужуми натижасида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Milenio хабар қилмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, ҳужум оқибатида саккиз эркак ва уч нафар аёл ўлдирилган.

Таъкидланишича, полициянинг фикрига кўра, бу ҳужум маҳаллий иккита жиноий гуруҳ ўртасидаги можаро билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Шу билан бирга, қурбонларнинг жасадларида қийноқлар излари топилди.

Айни пайтда полиция рўй берган ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбияда бильярд клуби ўққа тутилиши туфайли 8 киши ҳалок бўлганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид