Спорт | 16:00 / 04.08.2018
23884
1 дақиқада ўқилади

Нурмагомедов Макгрегор билан жанг учун рекорд миқдорда гонорар олади

Фото: Global Look Press

Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдуманноп Нурмагомедов сўзларига кўра, ирландиялик Конор Макгрегорга қарши жанг учун ўғли аралаш йўналишларда иштирок этувчи россияликлар орасида рекорд миқдорда гонорар олади.

«Макгрегор билан жанг қилиш учун Ҳабиб аралаш яккакурашлар иштирок этувчи россиялик жангчи учун рекорд суммани олади. Жангчилар айнан қанча гонорар олиши расман эълон қилинишини кутамиз, буни UFC маълум қилади», - дея Абдуманноп Нурмагомедовнинг сўзларини келтиради «РИА Новости».

Аввалроқ, россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни бўлиб ўтиши хабар берилганди.

Шунингдек, UFC раҳбари даҳшатли жанг кутилаётгани ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид