Жаҳон | 16:47 / 04.08.2018
7438
2 дақиқада ўқилади

Туркия икки америкалик сиёсатчининг активларини музлатади

Фото: Anadolu

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Анқара АҚШ адлия вазири ва ички ишлар вазирининг Туркиядаги активларини жавоб чораси сифатида музлатиб қўяди. Бу ҳақда Daily Sabah ёзмоқда.

АҚШ Туркия ИИВ раҳбари Сулаймон Сойлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамид Гулга нисбатан шахсий санкциялар жорий этди. Бу Анқаранинг Туркияда ҳибсга олинган америкалик пастор Эндрю Брансонни озод қилиш истаги йўқлиги билан боғлиқ.

«Туркия адлия ва ички ишлар вазирининг АҚШдаги активларини музлатиб қўйиш ҳақидаги қарор мантиқсиздир. Туркия ҳам АҚШ адлия ва ички ишлар вазирларининг барча активларини музлатади», - дея айтиб ўтди Эрдўған ҳукмрон «Адолат ва ривожланиш партияси»нинг аёллар иштирокидаги қурултойида.

Эрдўған АҚШ томонидан бундай қадамни «Туркияга жиддий ҳурматсизлик», деб атади.

Брансон 2016 йилдан буён ҳибсда сақланмоқда, уни ҳозирда АҚШда яшовчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқада бўлганликда айблашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўшма Штатлар турклар учун импортга имтиёзларни қайта кўриб чиқмоқчи экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид