АҚШда полиция намойишчиларга қарши резина ўқлардан фойдаланди
АҚШнинг Орегон штатидаги Портленд шаҳри полицияси ультра ўнглар гуруҳи ва уларнинг рақиблари тўқнашувига йўл қўймаслик учун резина ўқлардан фойдаланишига тўғри келди, деб хабар берди Америка ОАВлари.
Шанба куни АҚШ президенти Дональд Трампни қўллаб-қувватловчи ўта ўнг Patriot Prayer гуруҳи ташкил қилган митингга уларнинг рақиблари ҳам келган. Кўчанинг икки томонига йиғилган кўпсонли кишилар бир-бирларини ҳақорат қила бошлашган.
Йиғилганлар полициянинг кўчани тарк этиш талабини бажаришдан бош тортишгач, ҳуқуқ посбонлари резина ўқ ва ёруғлик-шовқин гранаталаридан фойдаланишни бошлашган. Намойишчилар уларга қарата шиша идиш ва тошларни улоқтиришган, деб ёзади Portland Tribune.
Кейинроқ Портленд полицияси митинг давомида тўрт киши қўлга олингани, бир неча киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди.
Мавзуга оид
16:55
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024