Спорт | 11:50 / 05.08.2018
25397
2 дақиқада ўқилади

Уч марта йиқилиш. Ковалёв кутилмаганда ютқазди ва камаридан маҳрум бўлди

Фото: Reuters

Россиялик боксчи Сергей Ковалёв колумбиялик Элейдер Альваресга қарши рингга чиқиб, Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) версияси бўйича камари ҳимоя жангида мағлуб бўлди.

5 августга ўтар кечаси АҚШнинг Атлантик-Сити шаҳридаги «Хард-Рок» аренасида ўтган бокс оқшомида россиялик боксчи 3 марта полга қулади, охирги қулаш нокаут сифатида қайд этилди.

Альварес учун бу профессионал фаолиятидаги илк титул камари бўлди. У шу вақтга қадар 24 марта рингга кўтарилиб, 24 ғалабага эришган.

Айни вақтда 35 ёшга чиққан Ковалёв учун бу фаолиятидаги учинчи мағлубият бўлди.

Ўзбекистонлик мураббий Аброр Турсунпўлатов билан бирга ҳамкорлик қиладиган ушбу боксчи бунга қадар америкалик Андре Уордга ютқазганди. У профессионал рингдаги фаолиятида 32 марта ғалаба қозонган, шундан 28тасида нокаут қайд этган.

 

Мавзуга оид