15:21 / 06.08.2018
8993

Бухорода «Тико» ағдарилди. Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Иллюстратив фото/Pinterest

Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 5 август куни Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшаган С.Т. ўзининг “Тико” русумли автомашинасини туман ҳудудидан ўтувчи “Навоий-Зарафшон” автомобиль йўлининг 68-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб кетиб ағдарилган.

Натижада ҳайдовчи С.Т. воқеа жойида вафот этган ва йўловчиси, бирга яшаган жияни А.Т. касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган.

Top