Хитойда энг катта сув ости туннели қурилмоқда
Хитой Халқ Республикаси ҳудудида дунёдаги энг узун сув ости туннели пайдо бўлади. Ўз кўламига кўра мисли кўрилмаган муҳандислик иншооти ХХРнинг материк қисмини Тайвань билан боғлайди.
Хитой оммавий ахборот воситаларида таъкидланишича, бундай ажойиб қурилиш ғояси бир неча ўн йиллардан бери муҳокама қилинаётган эди, бироқ туннель қурилиши учун технологик имкониятлар эндигина пайдо бўлди.
Хитойлик олимлар иншоотнинг якуний концепциясига яқинлашиб қолишди. Унинг сув ости қисми узунлиги 135 километрни ташкил қилиши айтилмоқда.
Таққослаш учун қачонлардир дунё мўъжизасидек туюлган Ла-Манш остидаги туннелнинг сув ости қисми узунлиги бор-йўғи 37 километрдан иборат.
Хитой туннели диаметри 10 метрга тенг бўлади. Режага кўра, у 2030 йилда очилади. Туннел анча тезкор бўлиши қайд этилмоқда - темир йўл транспорти унда соатига 250 км тезликда ҳаракатланади. Шуни таъкидлаш жоизки, поездлар бир вақтнинг ўзида икки йўналишда ҳаракатланади.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023