Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР Япония ядро қуроли яратиш ниятида эканлигини билдирди
Шимолий Корея ахборот агентлиги Япония ўз мустақил равишда ядро қуроли яратиш салоҳиятига эга эканлиги ва оммавий қирғин қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани имзолаганига қарамасдан ўз мақсади сари интилаётгани ҳақидаги маърузани эълон қилди.
"Агар АҚШ Корея яриморолини ядро қуролидан холи ҳудудга айлантиришга уринаётган бўлса, табиийки вазиятни адолат нуқтаи назаридан баҳолаши даркор ва Япониянинг ядровий қуролга эга бўлиш учун қилаётган ҳаракатини муаммо деб ҳисоблаши лозим", — дейилади маъруза.
Маърузада айтилишича, Япониянинг 1970 йилги биринчи "Мудофаанинг оқ китоби"да хавфсизлик нуқтаи назаридан кичик миқёсда ядро қуролига эга бўлишга рухсат этилади. Маъруза муаллифларининг фикрича, япон сиёсатчилари ва собиқ ҳарбий амалдорлари ядровий қуролга эга бўлиш "қатъий тақиқланмаганини" бир неча бор тилга олишган.
"Япония БМТ Хавфсизлик кенгашининг мунтазам беш аъзосини ҳисобга олмаганда ишлатилган ядро ёқилғисини қайта ишлаш орқали плутоний ишлаб чиқаришга рухсат берилган ягона давлат ҳисобланади", — қайд этади муаллифлар.
КХДР АҚШнинг бу борада тутган позициясини қоралайди.
"АҚШ минглаб ядро бомбаларига етадиган плутоний захирасига эга бўлган Япония билан ҳаттоки ядровий келишувни автоматик равишда узайтиради ва мамлакатни ядровий қуролланишга ундайди... ўз ихтиёри билан Корея ярим оролини ядросизлантиришга уринаётган бизга эса ишончсизлик билан қарашади", — дейилади маърузада.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026