Жаҳон | 09:42 / 06.08.2018
10003
1 дақиқада ўқилади
Помпео Трампнинг Эрон бўйича ниятини маълум қилди
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Эронга қарши санкцияларни Теҳрон ўз сиёсатини кескин ўзгартирмагунга қадар сақлаб қолади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.
Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп мулоқотни олиб бориш учун тайёр, аммо Эрон томонидан «катта ўзгаришлар» талаб этилади. Шу билан бирга, давлат котибининг таъкидлашича, Америка етакчиси Эронни «нормал мамлакат каби ўзини тутишга» мажбур қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Эронга қарши санкцияларга «қатъий риоя қилиниши» ҳақида айтганди. Помпеонинг сўзларига кўра, санкция чекловларининг Эронга нисбатан тикланиши Америка сиёсатининг муҳим қисмидир.
Мавзуга оид
20:12 / 28.09.2024
Эрон олий раҳнамоси «Ҳизбуллоҳ» раҳбари ўлдирилганидан кейин хавфсиз жойга кўчирилди
09:19 / 28.09.2024
Нетаняҳу БМТда Эронга Исроилнинг «қўли узунлиги» билан таҳдид қилди
12:10 / 26.09.2024
Трамп Эрон томонидан ўлдириш таҳдидлари ҳақида огоҳлантирилди
21:24 / 25.09.2024