Жаҳон | 09:42 / 06.08.2018
10140
1 дақиқада ўқилади

Помпео Трампнинг Эрон бўйича ниятини маълум қилди

Фото: LEAH MILLIS/ REUTERS

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Эронга қарши санкцияларни Теҳрон ўз сиёсатини кескин ўзгартирмагунга қадар сақлаб қолади. Бу ҳақда Associated Press хабар бермоқда.

Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп мулоқотни олиб бориш учун тайёр, аммо Эрон томонидан «катта ўзгаришлар» талаб этилади. Шу билан бирга, давлат котибининг таъкидлашича, Америка етакчиси Эронни «нормал мамлакат каби ўзини тутишга» мажбур қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Помпео Эронга қарши санкцияларга «қатъий риоя қилиниши» ҳақида айтганди. Помпеонинг сўзларига кўра, санкция чекловларининг Эронга нисбатан тикланиши Америка сиёсатининг муҳим қисмидир. 

Мавзуга оид