18:39 / 07.08.2018
5113

97 млн сўмлик автомобиль эҳтиёт қисмларини ўғирлаган шахслар қўлга олинди

Фото: KUN.UZ

6 август куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Шу шаҳарда яшовчи Ф.З. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил май ойидан июль ойигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар унга тегишли Бинокор кўчасида жойлашган автомашиналар эҳтиёт қисмларини сотиш шохобчасидан умумий қиймати 97 млн сўм қийматидаги автомашина эҳтиёт қисмларини ўғирлаб кетганликларини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни юқоридаги шохобча ишчилари С.Н. ва М.Ҳ. содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Top