Жаҳон | 08:02 / 08.08.2018
6839
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони Канададаги тиббиёт дастурларини тўхтатди

Фото: CBN News

Саудия Арабистони Канададаги барча тиббиёт дастурларини тўхтатди, дея хабар беради Reuters Saudi Press Agency'га асосан.

Ҳозирги вақтда саудиялик амалдорлар Канададаги касалхоналарда бўлган мамлакат фуқароларини бошқа давлатлар шифохоналарига кўчириш масаласини муҳокама қилмоқда.

Аввалроқ, Саудия Арабистони элчисини Канададан чақиртириб олгани, шунингдек, Канаданинг Ар-Риёддаги элчисини нон-грат шахси деб эълон қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бундан ташқари, Ар-Риёд Канада билан барча янги инвестицион ва савдо операцияларини музлатиб қўйди.

Агентлик маълумотларига кўра, Саудия Арабистонининг бундай қадамлари Оттава қўлга олинган саудиялик фаолларни озод қилишга чақиргани туфайли амалга оширилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Канада Саудия Арабистони таҳдидини амалга оширадиган бўлса, уятга қолиши ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид