Ақтўбе фожиаси. Суд ишни кўриб чиқишни кейинга қолдирди
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 52 нафар ўзбекистонлик йўловчининг ҳаётига зомин бўлган автобус иши бўйича суднинг навбатдаги мажлиси номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда «РИА Новости» Ақтўбе вилояти суди вакилига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Ҳозирча қолдирилди... Улар (айбланувчиларнинг ҳимоячилари) суд ишини Ақтўбега кўчиришмоқчи», - дея айтиб ўтди агентлик суҳбатдоши. Унинг қўшимча қилишича, бу асосий суд мажлислари бўлиб ўтиши белгиланган Иргиз қишлоғида адвокатларнинг яшаши учун шароитлар мавжуд эмаслиги билан боғлиқ.
Суд жараёни бошланишининг янги санаси ҳозирча номаълум.
Эслатиб ўтамиз, ҳайдовчилар Максат Пернебеков, Нуржан Қирғизбоев ва Барат Танатаров ёнғин хавфсизлиги қоидалари, улар икки ёки ундан кўпроқ кишининг ўлимига сабаб бўлган, транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузишда айбланмоқда. Ҳайдовчилар билан бирга яна икки киши ишда айбланувчи сифатида қайд этилган, улар гаров эвазига озодликка чиқарилган: машъум автобусни рейсга чиқарган механик, - уни автобусни йўналишга техник носозликлар билан юборганликда айблашмоқда - ҳамда автобус тегишли бўлган ташувчи фирма таъсисчиси Нурлибек Телепбаев.
Аввалроқ, Ақтўбе фожиасининг янги тафсилотлари маълум бўлганди.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024