Жаҳон | 00:35 / 09.08.2018
36591
1 дақиқада ўқилади

Бразилиядаги дарёда аллигатор ва ягуар олишув уюштирди

Интернетда ягуарнинг улкан аллигатор билан олишуви тасвирланган лавҳа пайдо бўлди.

Лавҳада ягуар аллигаторнинг томоғидан тишлаб олгани ва рақиблар сувда бир оз вақт олишишгани акс этган. Аллигатор уни сув остига тортиб кетишга уринади, аммо якунда ягуар ғолиб чиқади.
Бразилиядаги парклардан бирида содир бўлган бу воқеани Даниэль Хантер тасвирга олган. У жанг ўн беш дақиқача давом этганини айтди.

"Бу видеони кўрганларнинг аксарияти ягуар сувда аллигаторга қарши курашда ғолиб чиққанидан ҳайратда эканликларини айтишди. Тўғрисини айтсам, мен ҳам ҳайрон қолдим", — деди Хантер.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид