Жаҳон | 09:15 / 09.08.2018
6423
1 дақиқада ўқилади

Британия Россияга қарши янги санкцияларни маъқуллади

Фото: Monika Skolimowska/dpa/Global Look Press

Буюк Британия Солсберидаги ҳодиса муносабати билан АҚШнинг Россияга қарши янги санкциялар жорий этиш ҳақидаги қарорини маъқуллайди. Бу ҳақда Буюк Британия бош вазири канцеляриясидан хабар беришган.

«Буюк Британия АҚШ иттифоқчимиз томонидан ушбу янги ҳаракатларни маъқуллайди. Солсберида кимёвий қуролдан фойдаланиш ҳолатига кучли халқаро реакция Россияга унинг провокацион, аҳмоқона хатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмаслиги борасида аниқ сигнал юборди», - дейилади Британия ҳукуматининг баёнотида.

АҚШ Давлат департаменти 22 август куни Қўшма Штатлар Британиянинг Солсбери шаҳрида кимёвий қурол қўлланилиши билан боғлиқ ҳодиса сабабли Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши ҳақида маълум қилди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид