Ўзбекистон | 16:39 / 10.08.2018
16307
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги Абдулла Қодирий боғи замонавий паркка айлантирилади

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғига ташриф буюриб, боғни замонавий паркка айлантиришга қаратилган лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Президент боғ марказида Абдулла Қодирий ҳайкалини ўрнатиш, боғни бошқалардан ажралиб турадиган қилиб қуриш, бу ерда адиб яшаган даврни акс эттириш зарурлигини таъкидлади.

Чорсу бозори ва Гулбозор маҳалласида бунёдкорлик ишларини амалга ошириш, бу тарихий жойда туризмни ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди.

Президент шу ерда маҳалла фаоллари ва зиёлилар билан суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шайхонтоҳур туманининг Оқлон маҳалласида технопарк ташкил этилиши хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид