Жаҳон | 15:08 / 11.08.2018
5930
1 дақиқада ўқилади

Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 380 кишидан ошиб кетди

Фото: REUTERS

Индонезиянинг Ломбок ороли шимолида содир бўлган 7 магнитудали кучли зилзила оқибатида 387 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» мамлакатнинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш бўйича миллий бошқармасига таянган ҳолда.

Хабар қилинишича, зилзила қурбонлари сони кўпайиши мумкин, чунки ҳалок бўлганлар жасади бинолар вайроналари ва кўчкилар остида қолиб кетган. Шунингдек, бошқармадан билдиришларича, маҳаллий расмийлар барча ўлим ҳолатлари ҳақида тўлиқ маълумот бермаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 347 кишига етганди.

Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология маркази 9 август куни Ломбок оролидаги магнитудаси 6,1 бўлган такрорий зилзила ҳақида хабар қилди. Зилзила ўчоғи 10 километрлик ер тубида жойлашган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид