Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Руминияда намойишлар: 440 киши жароҳат олди
Руминия пойтахти Бухарестда ҳукуматга қарши намойишда 440 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Agerpres агентлиги хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, 440 кишига тиббий ёрдам кўрсатилди. Таъкидланишича, уларнинг орасида 24 нафар жандарм ҳам бор. 65 киши маҳаллий шифохоналарга олиб кетилди.
Аввалроқ, 247 киши жароҳат олгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.
Қайд этилишича, жандармерия томонидан норозилик акциясини тарқатиб юбориш учун кўздан ёш чиқарувчи газ ишлатилган.
Мухолифат митинги иштирокчилари ҳозирги ҳукуматни тарқатиб юбориш ва муддатдан аввалги сайловларни ўтказишни талаб қилмоқда.