Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 5,0 магнитудали зилзила рўй берди
Фото: globallookpress
13 август куни Хитойнинг Юньнань провинцияси жануби-ғарбида 5,0 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Хитой сейсмология маркази шу ҳақида хабар берди.
Маълумотларга кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 01:44да қайд этилган. Табиий офат ўчоғи Тунхай уездида 7 км чуқурликда экани айтилмоқда, унинг маркази 2,3 млн аҳолига эга Юйси шаҳридан жануби-шарқ томон 30 км масофада бўлган. Ҳозирга келиб бу ҳудудда юзга яқин афтершоклар қайд этилган.
Хитой марказий телевидениеси маълумотларига кўра, зилзила натижасида камида 8 киши жабрланган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар йўқ. Маҳаллий ҳукумат ҳозирча зилзиладан кўрилган зарарга оид маълумот бермаган.
Юйси шаҳрида ҳозирда 200 нафардан зиёд қутқарувчи, ҳарбий, шифокор ва бошқа фавқулодда хизматлар ходимлари иш олиб боришмоқда. Юзлаб турар-жойлар ва бошқа бинолар зарар кўрган. Қатор туманларда электр таъминоти ва алоқа узилган: зилзила натижасида 35 базавий алоқа станцияси ишдан чиққан.
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
18:22 / 20.12.2025
Хитойдан олиб келинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари чегарада ушлаб қолинаётганига изоҳ берилди
07:52 / 20.12.2025