Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда йил бошидан буён учта террорчилик ҳаракатининг олди олинди
Фото: time.kz
Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси жорий йил бошидан буён республикада учта терактнинг олдини олди, деб хабар берди «Интерфакс-Казахстан» миллий хавфсизлик қўмитасига асосланиб.
МХҚнинг маълумотига кўра, радикаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва махсус давлат муассасаларига ҳамда маҳаллий ижро органлари бинолари ва ходимларига ҳужум қилишни режалаштиришган.
Теракт ташкил этишда айбланиб 13 нафар қозоғистонлик ҳибсга олинган.
«Йил бошидан буён терроризмни тарғиб этгани учун 26 нафар Қозоғистон фуқароси қўлга олинган. «Ислом давлати», «Ҳайъат Таҳрир аш-Шам», «Катибад Тауҳид вал-Жиҳад» террорчи ташкилотлари фаолиятида қатнашгани учун эса 18 қозоғистонлик ушланган», – дейилади хабарда.
2017 йилда Қозоғистонда 11та терактнинг олди олинган.
Мавзуга оид
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025
Сиднейда ўт очганлардан бирининг қуролини олиб қўйган киши қаҳрамонга айланди. Уни Трамп ҳам мақтади
15:05 / 25.11.2025