Иқтисодиёт | 07:02 / 14.08.2018
13436
2 дақиқада ўқилади

Лиранинг қулаши. Туркия махсус режа ишлаб чиқди

Фото: Haberturk

Туркия молия ва ғазначилик вазири Берат Олбайракнинг айтишича, миллий валютанинг кескин пасайиши фонида молия бозорини барқарорлаштириш учун валюта тартибини таъминлаш ниятида. Бу ҳақда Анадолу хабар бермоқда.

«13 августдан бошлаб, ҳукумат банк тузилмалари билан биргаликда реал секторни қўллаб-қувватлаш имконини берувчи режани амалга ошира бошлади, унда миллий валюта курсининг тебранишлари таъсири жуда сезилмоқда. Биз учун валюта тартибини таъминлаш муҳим, Молия вазирлиги бюджетдан ташқари харажатлар масаласида ён босмайди. Бу борада барча тузилмалар ва банкларга аниқ маълумот берилди», - дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.

Олбайракнинг сўзларига кўра, «банкларда сақланаётган валюта турк лирасига ўтказилмайди». «Бозорларда ажиотаж яратиш учун бу ҳақда миш-мишларни тарқатаётган ҳар бир киши қонун олдида жавоб беради», - дея қўшимча қилиб ўтди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияни валюта инқирози қамраб олгани, лира рекорд даражагача қулагани хабар берилганди.

Йил бошидан буён турк лираси ўз қийматининг 27 фоизини йўқотди. Кеча 1 АҚШ доллари 7,1 турк лирасига сотилган.

Мавзуга оид