Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳукумати ОТМларга ўқишга тавсия қилинган абитуриентларни қутлади
Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасаларида тест синовлари муваффақиятли якунланди. Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Facebook'даги саҳифаси орқали шу ҳақида маълум қилиб, ўқишга тавсия қилинган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини табриклади.
"Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар!
Бугун 2018 йил 13 август куни республикадаги барча 60 та олий таълим муассасаси ва уларнинг 19 та филиалларида тест синовлари муваффақиятли якунланди.
Тест натижалари тест синови ўтган куннинг эртасига Давлат тест маркази томонидан dtm.uz сайтида эълон қилиб борилди.
Тест синовлари натижаларига кўра олий таълим муассасаларига ўқишга тавсия қилинган абитуриентларни ва уларнинг ота-оналарини фарзандлари ўқишга кирганлиги билан табриклаймиз", - дейилади манбада.
Шунингдек, маълум қилинишича, суперконтракт миқдори тўғрисидаги маълумотлар 15 август куни Давлат тест маркази сайтида маълум қилинади:
"Олий таълим муассасасига кириш учун етарли балл тўплай олмаган абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини қизиқтирган оширилган тўлов-контракт (суперконтракт) миқдори тўғрисидаги маълумот 2018 йил 15 августда Давлат тест марказининг dtm.uz ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг edu.uz сайтларида эълон қилинади".
Мавзуга оид
16:47 / 19.06.2026
Тошкент вилоятида экология масъулларига қатъий чоралар кўрилди
20:11 / 26.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
20:24 / 08.05.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади
13:52 / 23.04.2026