Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
80 млн хитойлик Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти билан таништирилади
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Улуғбек Қосимхўжаев Хитой делегацияси билан учрашди. Қўмита матбуот хизматидан хабар берилишича, томонлар нафақат Цзянсу провинцияси, балки бутун Хитой Халқ Республикаси билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишган.
Меҳмонлар Цзянсу провинциясини сайёҳлик нуқтаи назаридан жозибали минтақага айлантиришга оид 40 йиллик тажрибалари билан бўлишишди ва Хитойдаги туризм маркетинги хусусиятлари ҳақида сўзлаб беришди.
Улуғбек Қосимхўжаев туризм Ўзбекистон иқтисодиётидаги муҳим йўналиш эканлигини қайд этган ҳолда, унга Президент Шавкат Мирзиёевнинг стратегик қарорларидан кейин катта эътибор қаратила бошланганини қўшимча қилди. Қўмита раиси ўринбосари шунингдек сўнгги йилда сайёҳлар ички оқими - икки бараварга, Хитойдан ташриф буюрувчи туристлар сони эса тўрт бараварга ошгани, қўмита эришган ютуқлари билан чекланиб қолмаслигини маълум қилди. Бунда нафақат туристларни жалб қилишга, балки инфратузилмани ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Ҳозирда бутун мамлакат бўйлаб меҳмонхоналар қурилиши авж олган. Биргина Бухоронинг ўзида бугунга келиб 32 меҳмонхона бунёд этилмоқда.
Қосимхўжаев сайёҳ нафақат Ўзбекистонга келишни хоҳлаши, балки унга қайтишни ҳам исташи кераклигини қайд этди. Бунинг учун эса сервисни йўлга қўйиб, хорижлик меҳмонларни халқаро стандартларга мос яшаш жойлари билан таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
У шунингдек хитойлик меҳмонларга Ўзбекистонда инвесторлар учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот бериб, туристик соҳа шаффоф ва ўзаро манфаатли бизнес-муносабатлар учун очиқ эканини ёдга солди.
Хитойлик меҳмонлар икки мамлакат менталитетидаги баъзи ўхшашликлар ҳақида сўзлаб, ўз мамлакатларида Ўзбекистон тарғиботини қўллаб-қувватлашга ваъда беришди.
Таъкидлаш жоизки, туризмни ривожлантириш мамлакат иқтисодиёти учун катта аҳамиятга эга. Хитой делегацияси раҳбарининг сўзларига кўра, фақат туризмнинг ўзи Цзянсу провинциясига 1 триллион юань (145 435 437 108, 09 АҚШ доллари) келтирар экан.
Бундан аввал KUN.UZ'да Ўзбекистонга кириш электрон визалари бўйича мурожаат қилаётган хорижий мамлакатлар фуқаролари орасида Хитой етакчилик қилаётгани ҳақида хабар берилган эди. Бир ойлик статистикада келтирилишича, 14 август ҳолатига кўра Ўзбекистонга кириш учун E-VISA сўраб мурожаат қилган хитойликлар сони 1 121 нафарни ташкил қилган.
Мавзуга оид
08:04 / 06.06.2026
Сунъий йўлдошлар Хитойнинг ноодатий сувости кемасини аниқлади
08:35 / 05.06.2026
Ўзбекистонда Хитойнинг янги интернет провайдер зоналари пайдо бўлади
08:22 / 05.06.2026
Ўта бой аҳоли сони энг тез ўсган давлат маълум бўлди
08:56 / 04.06.2026