Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилади
Ўзбекистон Республикаси президенти “Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилади. Унинг доирасида, қоида тариқасида, Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг инвестиция шартномаларини тузиш, уларга ер участкалари ажратиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат мулки объектларини бериш бўйича инвестиция таклифлари кўриб чиқилади ҳамда тегишли маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сайтига жойлаштирилади;
Инвестиция фаолиятини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра ер участкалари бериш инвесторга ер участкасини бир йилгача муддатга (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб узайтириш имконияти билан) дастлабки захиралаш шарти билан амалга оширилади, кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар инвестор томонидан бажарилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади. Инвестор томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар ва муддатларга мувофиқ бажарилмаганда ер участкасини захиралаш инвесторга компенсация бермасдан ва зарарлар қопланмасдан бекор қилинади.
Фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз балансида сақловчилар томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўров жўнатган вақтдан кейин бир ой муддатда фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш, шу жумладан, ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш, объектни аниқ ижарага олувчиларга бериш, аниқ инвестор (шерик)ни жалб этиш чоралари, шунингдек, фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари ва молиялаштириш манбалари назарда тутилган таклифларнинг тақдим этилмаганлиги Тошкент шаҳри ҳокимининг фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция келишуви асосида реализация қилиш ёки бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлади.
Кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкалари тақдим этиш, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини реализация қилиш ёки бериш масалалари бўйича қарорини қабул қилиш учун рўёбга чиқариш таклиф этилган инвестиция лойиҳаларининг кўрсаткичларини Ишчи гуруҳ томонидан келишиш ва маъқуллаш ўн иш куни давомида амалга оширилади.
Ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда ўн иш куни давомида, шу жумладан, электрон шаклда амалга оширилади.
Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг ваколатлари Тошкент шаҳар ҳокимига ўтади, у мазкур ваколатларни кичик саноат зоналари дирекцияларига қисман ёки тўлиқ бериши мумкин;
Муайян инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
20:58 / 16.06.2026