Ўзбекистон Ҳиндистонга имтиёзли савдо битими имзолашни таклиф қилмоқда
Ўзбекистон Ҳиндистонга имтиёзли савдо тўғрисида битимни ишлаб чиқиш учун қўшма ишчи гуруҳи тузишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Суҳроб Холмуродов Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳукуматлараро комиссиясининг 11-мажлисида маълум қилди.
«Товар айланмасини кўпайтириш мақсадида биз мамлакатларимиз ўртасида имтиёзли савдо бўйича битимни тайёрлаш ва уни имзолаш бўйича масалаларни ўрганиб чиқиш учун ишчи гуруҳ тузишни таклиф қилмоқдамиз», - дейди Холмуродов.
Шунингдек, у Ҳиндистон томонини Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларига божхона божларини камайтириш масаласини кўриб чиқиш ҳақида сўради. «Импорт божларининг юқори ставкалари Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб беришда муаммолар туғдирмоқда», - дея таъкидлаб ўтди у.
«Мен Ҳиндистонда Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бораётганини таъкидламоқчиман. Ҳиндистон томонига Ўзбекистондан гилос, нектарин, ўрик, олхўри ва бодом импортига қўйилган тақиқ олиб ташлангани учун миннатдормиз. Шунингдек, узум, олма, қовун, анор ва қалампир импортига қўйилган тақиқ ҳам тез орада олиб ташланишига умид қилмоқдамиз», - дея қўшимча қилиб ўтди Холмуродов.
Мавзуга оид
19:27
Покистон ва Ҳиндистонни қоплаган тутун коинотдан кўрина бошлади
19:10
Ҳиндистон фонд бозоридаги бум: молиявий инқилоб шовқини рискларни ёпиб кетяптими?
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
11:27 / 07.11.2024