Ўзбекистон | 15:59 / 17.08.2018
15563
1 дақиқада ўқилади

Давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги ўз улушини сотади

Фото: KUN.UZ

Давлат «Ўзбекистон» меҳмонхонасидаги ўз улушини сотади, бу Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорида айтилади, деб ёзмоқда Spot.

Ҳозирда меҳмонхона биносини бошқарадиган «Otel O’zbekiston» МЧЖ қўшма корхонасида давлатга 80,13% тегишлидир.

Давлат рақобат қўмитасининг балансида бўлган улуш 2 ой ичида очиқ савдоларга қўйилади.

Янги эгалар ўзларига модернизация қилиш ва, керак бўлса, меҳмонхонани реконструкция қилиш мажбуриятини олиши керак бўлади. Тўловнинг максимал муддати - 3 йил.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид