Жаҳон | 08:50 / 17.08.2018
20674
1 дақиқада ўқилади

Украина шарқида Россия армиясининг «излари» топилди

Фото: Украина Ташқи ишлар вазирлиги

Украина Донбассда ЕХҲТ томонидан илгари қайд этилган, Россиянинг энг янги радиоэлектрон кураш (РЭК) тизимлари пайдо бўлганига оид далилларни тақдим этади. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилган.

Идора маълумотларига кўра, ЕХҲТнинг махсус кузатув миссияси Донбассда Россия армиясида фойдаланилувчи тўртта РЭК тизимини қайд этди. ТИВдан ҳисоблашларича, бу Москванинг «кескинлашувга йўл қўяётганини» кўрсатади.

Аввалроқ, 16 август куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Виктор Муженко Украина Россия томонидан «кенг кўламли тажовуз»ни қайтаришга тайёрлигини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг Донецк ва Луганск областларидаги қуролли можаролар ечими сиёсий саъй-ҳаракатларга боғлиқ.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Украинада Россияни огоҳлантиришганди.

Мавзуга оид