Жамият | 14:42 / 18.08.2018
5050
1 дақиқада ўқилади

Бир маҳаллада икки маротаба талончилик қилган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 17 август куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, шу йил 8 август куни Фарғона вилояти Бувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган Ў.Ю. ва Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи А.К. “Ийк ота” маҳалласида жойлашган қабристон олдида Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида яшовчи З.О.ни юзига қўллари билан уриб “Самсунг” мобиль телефонини, 9 август куни эса айнан ушбу маҳалла ҳудудида Чиноз туманида яшовчи Д.Х.га ҳам куч ишлатиб унинг “BOSCH” русумли перфораторини тортиб олиб, воқеа жойидан  кетганликлари кўрсатилган.

Кўрилган чоралар натижасида Ў.Ю. ва А.К. ушланганлар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид