Лукашенко: Беларусь ҳеч қандай давлатнинг «вассали» бўлмайди
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, Беларусь давлати ҳеч қачон бирон-бир мамлакатнинг «вассали» бўлмайди. Бу ҳақда «БелТА» хабар қилмоқда.
Лукашенконинг сўзларига кўра, Россия Беларусга энг яқин мамлакат ҳисобланади. Мамлакатлар ўртасида «мукаммал» бажарилиши керак бўлган келишувга эришилган. Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь ҳеч қачон бирон-бир мамлакатнинг «вассалига» айланмайди.
«Биздан талаб қилиш керак эмас. Баъзилар эса шундай нарсалар ёзишни бошлашмоқда: «Лукашенкога тезроқ Россия таркибига кириши ва Беларусни ўша ерга киритиши керак». Бу Беларусда бундай қарор қабул қиладиган сиёсатчининг сўнгги кунлари бўлади», - деди Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко Беларусь демократик блоклар билан қисилиб қолганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
22:33 / 16.09.2024
Лукашенко яна 37 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
00:12 / 13.09.2024
Лукашенко Қорабоғ атрофидаги воқеаларда Арманистон раҳбариятини айблади
15:37 / 04.09.2024
Лукашенко 2020 йилги намойишларнинг 30 иштирокчисини афв этди
20:56 / 22.08.2024