Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда 32 та машина иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Туркияда 32 та автомобил иштирокида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 15 киши жиддий жароҳатлар олди. Бу ҳақда Daily Sabah нашри хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси Туркия шимолидаги Эскишаҳар-Бурса трассасида содир бўлган. Бир юк машинаси, иккита йўловчи автобуси, иккита микроавтобус ва 27 та енгил машина ўзаро тўқнашиб кетган.
Воқеага юк машинасидан йўлга оққан ёқилғи сабаб бўлган. Полиция ушбу машина ва унинг ҳайдовчисини қидирмоқда.
Барча жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган, ўнлаб одам воқеа жойида биринчи тиббий ёрдам олган.
Мавзуга оид
09:30
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
14:23 / 15.06.2026