Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Европа парламенти аъзолари билан учрашди
21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Европа парламентидаги Европа халқ партияси фракциясининг германиялик аъзолари делегацияси билан учрашди. Бу ҳақида ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув давомида «Ўзбекистон - ЕИ» шаклидаги ҳамкорликнинг ижобий ривожланиши нуқтаи назаридан Ўзбекистон ва Европа Иттифоқининг парламентлари тузилмалари ўртасидаги алоқалар мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Сўнгги бир йилнинг ўзида ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини Ўзбекистонга икки марта ташриб буюрди ва мамлакатимиз раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди. Бошқа соҳалар, жумладан ишбилармон доиралари, давлат ва нодавлат ташкилотлари, таълим, маданият ва санъат соҳалари вакиллари ўртасидаги алоқалар ҳам сезиларли фаоллашди.
Манбага кўра, учрашувда икки томонлама тадбирларни ўтказиш бўйича аниқ таклифлар берилган, шунингдек, қўшма кун тартибидаги бошқа масалалар, халқаро ва минтақавий муаммлолар юзасидан фикр алмашилган.
Мавзуга оид
20:00 / 19.12.2025
Брюсселни «эгаллаган» тракторлар: Европа фермерлари нимадан норози?
09:47 / 19.12.2025
ЕИ Украина учун пул топди, лекин бу Россия активлари эмас
23:37 / 17.12.2025
Ўзбекистон Европа Иттифоқи билан виза тартибини соддалаштириш бўйича музокара ўтказди
13:29 / 12.12.2025