Олтинкўл туманида 30 нафар ногиронлиги бор инсонлар оиласи уйлик бўлди
Байрам арафаси Андижон вилояти, Олтинкўл туманида 30 нафар уй-жойга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга хонадон калитлари топширилди.
Мазкур “Қўрғонча” маҳалласи, “Нурли ҳаёт” кўчасида фойдаланишга топширилган уйнинг биринчи қаватида трикотаж ишлаб чиқариш цехи ташкил қилинган. Уйда кутубхона, ҳар ўн хонадон учун замонавий анжомлар билан жиҳозланган ошхона ва барча қулайликлар мавжуд.
Уйнинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими Бахтимурод Каримов сўз олиб, янги хонадон соҳибларига сертификатлар топширди. Шундан сўнг, йиғилганлар ва ОАВходимлари масканда яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар.
20 август куни Андижон вилоятининг қатор туман ва шаҳарларида уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий шароитда яшаётган ҳамда ногиронлиги бўлган 293 нафар оилаларга хонадон калитлари топширилди.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
07:24 / 02.09.2024
Суд қарорисиз ва уй эгасига компенсация тўламасдан туриб уй-жойни бузиш тақиқланади
10:22 / 05.08.2024
Андижонда юк машинаси темирйўл кўприги устунига бориб урилди
19:16 / 03.08.2024