Спорт | 14:25 / 21.08.2018
4371
1 дақиқада ўқилади

Таэквондо. Осиповада бронза, Шокин финалга чиқди

Индонезияда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг таэквондо бўйича баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси бронза медалини қўлга киритди.

Осипова Светлана +67кг

Светлана Осипова (+67кг) қозоғистонлик рақибасига қарши кечган ярим финал баҳсида 9:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Шу тариқа, ўзбекистонлик спортчи бронза медали соҳибасига айланди.

Дмитрий Шокин +80кг

Бундан ташқари, Дмитрий Шокин (+80кг) ярим финалда иорданиялик спортчи билан куч синашди. Ушбу баҳсда Ўзбекистон вакили 5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Энди ўзбекистонлик спортчи финалда эронлик Саид Ражабий билан куч синашади.  

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид