Жамият | 12:38 / 21.08.2018
22581
2 дақиқада ўқилади

Ўта хавфли рецидивист яна жиноятга қўл урди

2018 йилнинг июль ойида жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Махкамов Жамшид Хашимжоновичга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди.

Ж.Махкамов жорий йилнинг 1 апрель куни соат тахминан 06:30 ларда Мирзо Улуғбек тумани М.Юсуф кўчасида жойлашган “Аброр” кафесида ушбу кафе қоровули Қ.Наджабов билан жанжаллашиб қолиб, қасддан баданга оғир шикаст етказади. Натижада жабрланувчининг қорин соҳасига стол устида турган ошхона пичоғи билан бир марта санчиб олиб, унга тан жароҳати етказган.

Суд Ж.Махкамовга Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 104-моддаси 3-қисми “в” бандида (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, ўта хавфли рецидивист томонидан) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбдор деб топилди ва шу моддага асосан унга нисбатан ЖКнинг 57-моддасини (Енгилроқ жазо тайинлаш) қўллаган ҳолда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Ҳукмдан норози тарафлар шикоят ёки протест билдиришга ҳақли эканлиги тушунтирилди.

Мавзуга оид