Азиз Абдуҳакимов "Француз Альянси"нинг минтақавий директори билан учрашди
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон делегациясининг Францияга ташрифи доирасида "Француз Альянси"нинг Марказий Осиёдаги ишлари бўйича минтақавий директори Микаэль Фуэнте билан учрашди. KUN.UZ ҳукуматдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Музокаралар давомида умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистонда олий таълим сифатини ошириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида француз тили кафедраларини очиш, француз тилига ихтисослаштирилган мактаблар сонини ошириш ва республика таълим муассасаларида француз тилини ўқитиш соатларини ошириш масалалари бўйича ҳамкорликни кенгайтириш, француз тилига оид ўқув материалларини ишлаб чиқиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллаштиришга қизиқиш билдиришди. Бунда Тошкент шаҳрида Франция маданият маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
20:49 / 02.09.2024
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси республика билан алоқаларнинг ривожланиши ҳақида гапирди
20:37 / 31.07.2024
Ўзбекистонда YouTube’га кириш секинлашгани айтилган хабарлар рад этилди
23:00 / 13.06.2024