Бош прокуратура Янгийўлдаги қотиллик бўйича расмий маълумот берди
Ижтимоий тармоқларда Янгийўл туманида рўй берган қотиллик жинояти бўйича видео тарқалди. Kun.uz ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси матбуот хизмати билан боғланди.
Маълум бўлишича, 2018 йил 21 август куни соат 10:30ларда Янгийўл тумани, Ўзбекистон маҳалласида ижарада оиласи билан бирга яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган, ижарада яшаган хонадонда мол боқувчи, судланмаган О.М. шаръий турмуш ўртоғи, 1985 йилда туғилган, тумандаги «Кон» кафесида ишчи бўлиб ишлаган Ч.ни рашк негизида ишлашига қаршилик қилиб, юзага келган ўзаро жанжал натижасида ошхона пичоғи билан уни танасининг орқа қисмига 3 маротаба уриб, қасддан ўлдирган.
Қайд этилишича, шу куни туман прокуратураси томонидан О.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. У ушланган.
Мавзуга оид
10:00 / 08.10.2024
Янгийўлда қарийб 275 млн сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
00:26 / 28.07.2024
Янгийўлдаги даҳшатли қотиллик. Ҳодиса жойидан репортаж
18:13 / 27.07.2024
Янгийўл туманида 5 кишини қасддан ўлдиришда гумонланаётган шахс ушланди
12:15 / 27.07.2024