Спорт | 11:00 / 22.08.2018
5525
1 дақиқада ўқилади
Жўрабек Каримов мусобақанинг иккинчи ракеткасини мағлуб этди
Индонезияда Осиё ўйинларининг тўртинчи куни доирасидаги баҳслар давом этмоқда.
Теннис бўйича мусобақаларда Жўрабек Каримов мусобақада иккинчи рақам остида сараланган ҳиндистонлик Рамантан Рамкумар билан куч синашди. Ҳамюртимиз рақибини 3:6, 6:4, 6:3 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва чорак финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи ракеткаси сифатида ўзбекистонлик Денис Истомин сараланган. У хитойлик ракетка устаси билан куч синашади.