Жаҳон | 10:01 / 23.08.2018
21662
1 дақиқада ўқилади

Украинадаги ҳарбий парад Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши тахмин қилинди

Фото: РИА Новости

Украина Олий Радасининг «Пётр Порошенко блоки»дан депутати Олег Барнанинг маълум қилишича, Мустақиллик кунидаги ҳарбий техника паради Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда сиёсатчи Украинанинг NewsOne телеканали эфирида айтиб ўтди.

Унинг сўзларига кўра, Украина армиясида «мақтанадиган кўп нарсалар бор». Унинг таъкидлашича, Киевда бўлиб ўтадиган ҳарбий парад миллий армиянинг жанговар қобилиятига ишонч ҳосил қилишни хоҳлайдиган Украина фуқароларининг «ватанпарварлик ўлчови» бўлади.

«Менинг фикримча, бизнинг ҳарбийлар марши ва зирҳли техникамизнинг шовқини Кремлда зилзилага сабаб бўлиши керак», - дея хулоса қилган Барна.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина шарқида Россия армиясининг «излари» топилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид