Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокс. Муроджон Аҳмадалиев фаолиятидаги илк чемпионлик камарини қўлга киритди
Олимпиада ва жаҳон чемпионати совриндори, бугунги кунда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган боксчи Муроджон Аҳмадалиев бугун АҚШда ўзининг тўртинчи жангини ўтказди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, ўзбекистонлик спортчи ушбу беллашувда чилилик Рамон Контрерасга қарши жанг қилди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг биринчи раундидаёқ ҳамюртимиз рақибини нокаутга учратди ва жангни ўз фойдасига ҳал қилди.
Ушбу ғалаба орқали Муроджон WBA InterContinental камари соҳибига айланди.
Маълумот учун, Аҳмадалиев бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда профессионал рингда тўртта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонди. Жангларининг иккитасида эса у рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муроджон Аҳмадалиев илк камари учун рингга чиқиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:23 / 27.04.2026
Ўзбекистон боксчилари Жаҳон кубоги илк босқичида 3 та медални қўлга киритди
20:33 / 13.03.2026
Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги навбатдаги жангини Бишкекда ўтказади
17:53 / 14.11.2025
Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажонов допинг туфайли 3 йилга четлатилди
21:19 / 28.10.2025