Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таълим: Ўзбекистон-Франция ҳамкорлиги сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади
Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги таълим йўналишидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилмоқда. Kun.uz мухбири ҳукуматдаги манбасига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Шу кунларда Парижда қатор музокаралар ўтказаётган Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Франция Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти билан учрашди.
Тадбир давомида мактабгача таълим, ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек Ўзбекистонда Француз тили ва маданияти марказларини ташкил қилиш ҳамда шартнома-ҳуқуқий базасини кенгайтириш, шу жумладан икки мамлакат таълим вазирликлари ўртасида янги битим ва ҳамкорлик дастурларини имзолашга келишиб олинди.
Музокаралар якунларига кўра, таълим соҳасида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга доир келишувга эришилди. Ўзбекистонда мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантириш, ихтисослашган мактаблар сони ва француз тилини ўқитиш соатларини ошириш режага киритилди.
Бундан ташқари, француз тилидаги ўқув материаллари, қўлланмалар ва мультимедиа иловаларини ишлаб чиқишга келишилди.
Томонлар яқин орада Ўзбекистон-Франция Мактабгача таълим вазирликлари ҳамда Халқ таълими вазирликлари ўртасида 2019-2020 йиллар учун Ҳамкорлик дастурини имзолашга тайёр эканликларини билдиришди.
Бундан аввал Kun.uz'да Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг "Француз Альянси" Марказий Осиё минтақавий директори Микаэль Фуэнте билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
23:44 / 13.06.2026