Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Сурияга эҳтимолий зарба ҳақида Россияни огоҳлантирди
Фото: AFP Photo/Fabrice Coffrin
АҚШ президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев билан учрашувда, агар Сурия Араб Республикаси ҳукумати мамлакат ҳудудида кимёвий қурол ишлатадиган бўлса, Вашингтон Сурияга зарба бериши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Агентлик маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар Сурия ҳукумати мамлакат мухолиф кучларига қарши кимёвий қурол ишлатиши мумкинлигига оид маълумотга эгадир.
Таъкидланишича, Болтон Вашингтон бундай «кимёвий ҳужум» рўй берадиган бўлса, Сурия Араб Республикасига нисбатан жиддий ҳарбий жавоб беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Сурияда ким ИШИД ўрнини эгаллашини маълум қилганди.
Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя сўзларига кўра, Сурияда ИШИД гуруҳи террорчиларининг ўрнига «Ал-Қоида» жангарилари келиши мумкин.
Мавзуга оид
23:32 / 01.05.2026
Қирол ва қиролмас учрашуви. Чарлз III Оқ уйда орийча мастер-класс кўрсатди
22:06 / 01.05.2026
АҚШ Ўзбекистонга 26 мигрантни депортация қилди
21:58 / 01.05.2026
Эрон АҚШ билан тинчлик музокаралари доирасида янги таклиф юборди
20:28 / 01.05.2026