Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоятида 49 километрлик янги сув ўтказгич қурилади
Андижон вилояти аҳолисини сифатли ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш ишлари яхшиланади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинган.
Андижон вилоятида 2018-2021 йилларда «Хонобод-Андижон» магистрал сув ўтказгичнинг иккинчи тармоғи қурилади. Унинг доирасида узунлиги 49 километр бўлган «Қўрғонтепа-Асака» сув ўтказгич ва «Боғишамол» сув тақсимлаш узели барпо этилади.
Шунингдек, Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри канализация тизими реконструкция қилинади. Унинг доирасида қуввати суткасига 5 минг куб метр бўлган канализация тозалаш иншоотлари қурилади, Хонобод шаҳрида канализация коллекторлари қурилади ҳамда реконструкция қилинади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги буюртмачи, «Ўзбеккоммуналлойиҳақурилиш» ДУК бош лойиҳа ташкилоти бўлади.
Мавзуга оид
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026
«Андижон полкаси» тадбирига кетаётган ўқувчилар ЙТҲга учради
09:15 / 13.06.2026
Давлат органи ва банк тизимидаги коррупция ҳолатлари аниқланди
15:32 / 09.06.2026