Жаҳон | 10:05 / 25.08.2018
24956
1 дақиқада ўқилади

Украина нега Қримдан кемаларини олиб чиқиб кетмаётгани айтилди

Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко

Украина ҳарбий-денгиз кучлари собиқ раҳбари Сергей Гайдукнинг маълум қилишича, агар Украина томони Қримдан кемаларни олиб чиқиб кетса, унда у халқаро институтлардаги далил-асосини йўқотади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, агар Украина Қримдан кемаларини олиб чиқиб кетса, халқаро институтларда Москва ва Киев «ўзаро келишиб олган», деган хулосага келишлари мумкин.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Украина СССРнинг Қора денгиз флотини қайта тақсимлашда мамлакат томонидан қабул қилиб олинган совет техникасини тўғри ва тўлиқ ишлата олмади. 

Гайдукнинг таъкидлашича, 140та совет кемасидан 60дан ортиғи металлоломга топшириб юборилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинадаги ҳарбий парад Кремлда «зилзила» келтириб чиқариши тахмин қилинганди.

Мавзуга оид