23:30 / 26.08.2018
7169

АПЛ. «Челси» ва «Уотфорд» 100 фоизлик натижа қайд этмоқда

Фото: Премьер Лига

Англия Премьер-Лигасининг 3-турида бугун яна уч ўйин ўтказилди.

«Челси» сафарда «Ньюкасл» билан беллашди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг асосий воқеалари сўнгги дақиқаларда юз берди. 76-дақиқада Азар пенальтидан ҳисобни очди. Бироқ, орадан 7 дақиқа ўтгач, Хоселу боши билан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Асосий вақт якунланишига 3 дақиқа қолганида, Йедлин ўз дарвозасига тўп йўллаб қўйди.

Бу натижадан сўнг, «Челси» 9 очко билан 2-ўринда, Маурицио Сарри жамоаси фақат тўплар нисбатига кўра пешқадам «Ливерпуль»дан ортда қолган, «Ньюкасл» эса 1 очко билан 16-ўринга тушиб кетган. 

«Уотфорд» ўз майдонида «Кристал Пэлас»ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Перейра ва Холебас голларига Заа битта тўп билан жавоб қайтарди.

Кетма-кет 3 турда ғалаба қозонган «Уотфорд» 9 очко билан 3-ўринда жойлашган, «Кристал Пэлас» эса 3 очко билан 11-ўринда бормоқда. 

 «Фулҳэм» «Бёрнли»ни мағлубиятга учратди. Лондондаги «Крэйвен Коттеж» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйин бошида «Фулҳэм»нинг янги футболчиси Жан-Мишель Сери ҳисобни очди, кўп ўтмай Жеффри Ҳендрик ҳисобни тенглаштирди, биринчи бўлим давомида Александр Митрович дублни расмийлаштирди, бўлим охирида Жеймс Тарковски ҳисобни қисқартирди.

Ўйиндаги якуний ҳисоб мезбонлар ҳужумчиси Андре Шюррле томонидан ўрнатилди - 4:2.

Бу ғалаба «Фулҳэм» учун мавсумдаги илк ғалаба бўлди, жамоа 3 турдан кейин 3 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 12-ўринда жойлашди (5-7). «Бёрнли» эса фақат 1 очко билан 18-ўринда қолмоқда (3-7).

«Фулҳэм» кейинги турда, 1 сентябрь куни «Брайтон» меҳмони бўлади, «Брайтон» эса 2 сентябрь куни ўз уйида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилади.

Англия чемпионати
3-тур

Ньюкасл – Челси 1:2 
Голлар: 0:1 – 76, пенальти Азар, 1:1 – 83 Хоселу, 1:2 – 87, автогол Йедлин. 
Ньюкасл – Дубравка, Шер (Муто, 79), Кларк, Дамметт, Фернандес, Диаме, Мерфи (Перес, 73), Ритчи, Ки Сон Ён, Йедлин, Рондон (Хоселу, 62).
Челси – Аррисабалага, Рюдигер, Алонсо, Аспиликуэта, Давид Луиз, Ковачич (Баркли, 79), Жоржиньо, Педро (Виллиан, 69), Канте, Азар, Мората (Жиру, 65).
Огоҳлантиришлар: Ковачич (40), Шер (65), Фернандес (68), Ритчи (70).

Уотфорд – Кристал Пэлас 2:1 
Голлар: 1:0 – 53 Перейра, 2:0 – 71 Холебас, 2:1 – 78 Заа. 
Уотфорд – Фостер, Кэткарт, Холебас, Янмат, Кабаселе, Хьюз, Капу, Дукуре, Перейра, Дини, Грэй (Сема, 73).
Кристал Пэлас – Хеннесси, Сако, ван Анхолт, Уорд, Келли, Таунсенд, Шлупп (Майер, 75), Макартур, Миливоевич, Заа, Бентеке (Серлот, 85).
Огоҳлантиришлар: Капу (4), Заа (7), Янмат (37), Майер (80), Холебас (84), Перейра (86).

Фулҳэм – Бёрнли 4:2 (3:2, 1:0)
Голлар: 1:0 – 4 Сери, 1:1 – 10 Хендрик, 2:1 – 36 Митрович, 3:1 – 38 Митрович, 3:2 – 41 Тарковски, 4:2 – 83 Шюррле.
Фулхэм – Беттинелли, Одои, Брайен (Чемберс, 72), Фосу-Менса, Ле Маршан, Сери, Макдоналд, Кэрни (Замбо-Ангисса, 78), Шюррле (Сессеньон, 89), Вьетто, Митрович.
Бернли – Ҳарт, Ми, Уорд (Барнс, 66), Лоутон, Тарковски, Вествуд, Корк, Хендрик, Леннон, Гудмундссон (Тэйлор, 19), Вуд (Воукс, 66).
Огоҳлантиришлар: Тарковски (54), Шюррле (59), Беттинелли (90).

Top