Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Мустақиллик байрами шарафига оммавий югуриш тадбири бўлиб ўтди
Пойтахтдаги «Пахтакор» марказий спорт аренасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллиги шарафига "Сен мен учун қадрлисан, азиз Ўзбекистон!" шиори остидаги югуриш марафони бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри ҳокимлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Тадбирда 1200 дан зиёд иштирокчи қатнашди. Иштирокчилар ёшига кўра тўрт тоифага ажратилди: 16-35, 36-45, 46-55 ва 56 ёшдан ошганлар. Аёллар ва эркаклар алоҳида старт олишди.
Тадбир охирида ғолибларга эсдалик совғалари топширилди.
Югуриш марафони иштирокчиларининг таъкидлашича, спорт соғлом жамиятнинг асосларидан бири бўлиб, бундай тадбирларни тез-тез ўтказиб туриш лозим. Ҳар бир инсон спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланишга имкон топиши керак.
Манбада қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимлиги спортни ривожлантиришга доир лойиҳа ва тадбирларни доим қўллаб-қувватлайди.
Мавзуга оид
10:25 / 18.06.2026
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
16:28 / 13.06.2026
Тошкентда йўл талашган ҳайдовчи иккинчи ҳайдовчига таёқ билан ҳужум қилди
20:06 / 10.06.2026