Жаҳон | 08:48 / 27.08.2018
6005
1 дақиқада ўқилади

Молдовада намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилишди

Фото: Facebook/@politiarepubliciimoldova

Кишинёвдаги мухолифат митингида намойишчилар фуқароларнинг умумий йиғилиши баёнотини қабул қилиб, бир қатор талабларни илгари сурди. Бу ҳақда tv8.md хабар бермоқда.

Хусусан, намойишчилар бош вазир Павел Филипнинг ҳукуматидан истеъфога чиқиш ва пропорционал сайлов тизими асосида эркин сайловлар ташкил этишни талаб қилишган.

Шунингдек, йиғилганлар мухолифатнинг сиёсий таъқиб қилинишини тўхтатиш ва коррупция бўйича можароли ишлар бўйича суриштирувларни тугатиш талаби билан чиқишди.

Хабар қилинишича, маршда бир неча минг киши иштирок этган. Улар Молдова ва Европа иттифоқи байроқлари билан кўчаларга чиқишган, ўз шиорларини барабан ҳамда бўш челакларга уриш билан ҳайқиришган.

Фото: tv8.md

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти АҚШ элчихонасига рад жавоби берганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид